31/01/2026
📌 Зарафшон шаҳрида коммунал соҳа янада мустаҳкамланмоқда
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги олд майдонида “Тоза ҳудуд” давлат муассасасига янги махсус техникаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида шаҳар санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида:
🚛 чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган 3 та замонавий махсус автотранспорт воситаси,
🗑 20 та чиқинди тўплаш контейнерлари
расман фойдаланишга топширилди.
Ушбу янги техникалар шаҳар ҳудудларида тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.
♻️ Тоза муҳит — соғлом ҳаёт пойдевори!
Зарафшон шаҳрида ободонлаштириш ва санитария соҳасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.