05/04/2024
Қўйнинг қўлидан ширали қозон кабоб 😊 Рецепт⬇️
Керакли махсулотлар:
▫️Қўйнинг қўли 1,5 кг атрофида
▫️400 гр думба
▫️Сариқ картошка
▫️Зираворлардан : Зира, кашнич, туз
▫️Писта ёғи (Milter)
◻️Тайёрлаш усули:
▫️Гўштни видеода кўрсатилгандек кесиб оламиз
▫️Думбани жизза килиш вақтида 1-2 қошиқ шўр сув солиб юборсак жиззани ёғи тез ажралиб, жиззамиз мазали бўлади
▫️Шу ёғда гўштимизни тилларанг қилиб қизартириб олиб, устига майда қилиб тўғралган пиёз, помидор, зира , кашнич , туз , 1 литр сув солиб 3 соат паст оловда димлаб кўямиз
▫️3 соатдан сўнг гўштни кўтариб олиб, ўзидан чиққан ширасини идишга солиб оламиз
▫️Қозонни тозалаб ёғ солиб тузлаб қўйилган картошкани қуритиб устини тилларанг қилиб қизартириб оламиз
▫️Картошкани устига тўғраб қўйилган думба , гўшт зираворлар, гўштни ширасини солиб 40 дақиқага димлаб қўямиз
▫️Қозонни очиб гўштни олиб оловни баланд қилиб картошкани озгина қовуриб оламиз , шунда картошкамиз ичи пюре усти қисир-қисир бўлади😊
Яқинларингизга тайёрлаб бериб хурсанд қилинг!
Ёқимли иштаха☺️