29/11/2022
Хабардорлик қандай ўлчанади?
Бунинг асосий 3 та савол бор:
1. Сизнинг эҳтиёжингизни қондира оладиган асосий маҳсулотларни айтинг? (мисол: озиқ-овқат харид қилиш)
2. Ушбу категорияни эшитганингизда энг биринчи қайси бренд хаёлингизга келди? (корзинка)
3. Шу категория бўйича яна қандай брендларни биласиз? (макро, ҲАВАС)
Хабардорлик кўрсаткичини қандай ўлчаймиз?
Юқоридаги саволларни истеъмолчиларимизга берамиз. Сўнг қуйидагича ҳисоблаймиз:
Хабардорлик кўрсаткичи = (Брендингиздан хабардорлар сони/Умумий сўровномада ўтган истеъмолчилар сони) * 100%.
Бундай сўровномаларни сизнинг мақсадли аудиториянгиз йиғилган сайтларда, жойларда ёки телефон қўнғироқлари орқали ўтказишингиз мумкин.
https://instagram.com/oltin.chi
Бундан ташқари...
Бренд таниқлилигини унинг сайти ёки ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сонидан ҳам билиб олишингиз мумкин.