10/03/2025
ОШҚОЗОН ВА ЎН ИККИ БАРМОҚ ИЧАК ЯРАСИ ХУРУЖИ – Нима қилиш керак?
🕌 Рамазон ойида узоқ очлик ва таом қабул қилиш тартиби ўзгариши сабабли, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморларда хуружлар кўп учрайди. Бу ҳолат жиддий ва ўз вақтида чора кўрилмаса, оғир асоратларга олиб келиши мумкин.
🗣 БЕМОРНИНГ ШИКОЯТЛАРИ:
🔹 Тўсатдан содир бўлган ханжарсимон оғриқ
🔹 Кўнгил айниш, қайт қилиш
🔹 Оғиз қуриши
🔹 Ич келмаслиги, ел чиқмаслиги
🔹 Ҳолсизлик ва тери оқариши
🔹 Қориннинг юқори қисмида қаттиқ оғриқ
🔹 Кўнгил айниш, қайт қилиш
🔹 Оғиз қуриши
🔹 Ич келмаслиги, ел чиқмаслиги ( Баъзи холларда нажаснинг қонли келиши) кузатилади
🔹 Танани эгиб юриш осонроқ бўлиши.
Агар юқоридаги белгилари бор бўлса;
🏠 Уй шароитида зарарсиз нима қилишингиз мумкун.
(Агар оғриқ кучаймаса ва фавқулодда ҳолат бўлмаса)
✅ Оч қолиш – ҳеч нарса еб-ичмаслик
✅ Илғичсиз ичимликлар – фақат совуқ сув (муздек эмас!)
✅ Оғриқ қолдирувчи дорилар – Но-шпа 40 мг (бир марталик)
✅ Қоринга музли пакет – оғриқни камайтиради (туғридан-туғри терига қўймаслик)
✅ Омепразол ёки Рабепразол – меъда кислотасини камайтириш учун ёрдам беради.
✅ Антацидлар (Маалокс, Альмагель) – ошқозон шиллиқ қаватини ҳимоя қилади
✅ Стресс ва хавотирни камайтириш – чуқур нафас олиш ва дам олиш
✅ Мулоқотни камайтириш, беморга хотиржамликни яратиб бериш
⛔️ ҚАТЪИЙ МАН ЭТИЛАДИ:
🚫 Иссиқ компресс қўйиш – бу қон кетишини кучайтириши мумкин.
🚫 Газли ичимликлар, қаҳва, чой қабул қилиш.
🚫 Анальгин, Кетанов каби кучли оғриқ қолдирувчи воситалар ичиш.
🚫 Овқат еб-ичиш (ҳатто сут ва тухум ҳам мумкин эмас).
☝️ Хуружнинг олдини олиш учун тавсиялар:
🔹 Кислотали, аччиқ ва ёғли таомлардан сақланиш.
🔹 Омепразол (20 мг) ёки Рабепразол (10-20 мг) ҳар куни қабул қилиш.
🔹 Стрессни камайтириш, психологик барқарорликни сақлаш.
🔹 Рамазонда овқатни меъёрида истеъмол қилиш, очликдан кейин бирданига оғир овқат емаслик.
🔹 Қаҳва ва қора чойни кўп ичмаслик.
📌 Хулоса
Яра касаллиги хуружи – жиддий патология бўлиб, айниқса, перфорация ва қон кетиш билан кечса, ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳар бир бемор бу ҳақда етарли маълумотга эга бўлиши ва ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиши керак.